Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Она тили — миллатнинг руҳидир

Она тили — миллатнинг руҳидир

#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий бўлимида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ташаббуси билан 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Она тилимиз – фахримиз, ғуруримиз, миллий қадриятимиз!” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан тилшунос олимлар ва ташкилот мутасаддилари таъкидлаганларидек, тил – давлат тимсоли, бебаҳо мулк. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демакдир.

Бундан 36 йил муқаддам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб, тил ривожида катта босқич бўлди.

Умуман олганда, халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлди. Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби, тилимиз тараққиётида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошиб борди. “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши она тилимиз гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди.

Қайд этилганидек, мазкур қонун тилимизни сақлаб қолишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат бўлди, чунки мутахассислар сўзларига кўра, бугунги кунда сайёрамизда ҳар икки ҳафтада битта тил йўқолиб бормоқда.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan