Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Навоийда халқаро V илмий конференция ўтказилди

Навоийда халқаро V илмий конференция ўтказилди

#ҳудудлардан_хабарлар

Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Навоий вилоятида “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” номли халқаро V илмий конференция ўтказилди.

Халқаро конференцияда мингдан ортиқ олимлар, ижодкорлар, журналистлар, санъат арбоблари, жамоатчилик вакиллари ҳамда талаба ўғил-қизлар иштирок этишди.

Анжуманда нафақат Ўзбекистон, балки АҚШ, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Покистон, Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон каби давлатлардан ташриф буюрган таниқли олимлар, адабиётшунослар, тилшунослар, навоийшунослар ва ёш тадқиқотчилар қатнашишди.

Йиғилганлар дастлаб Навоий шаҳридаги Маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган ҳазрат Навоий пойига гул қўйиб, улуғ мутафаккир пойига ҳурмат бажо келтиришди.

Шундан сўнг вилоят Маънавият ва маърифат масканида “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” номли конференциянинг шўъба йиғилишлари бошлаб юборилди.

Анжуманда сўзга чиққан Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али ўз нутқида Алишер Навоийнинг ишқ ҳақидаги тушунчаларига доир ўз фикрларини айтиб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи куни эса меҳмонлар Нурота тумани Чашма зиёратгоҳига саёҳат қилишиб, тумандаги Амфитеатрда Навоий бобомиз ғазаллари билан куйланган қўшиқлардан иборат концерт дастуридан баҳраманд бўлишди.

Ушбу анжуман Алишер Навоий меросининг бугунги кунда ҳам долзарблигини, унинг илм-фан, маданият ва адабиётдаги бетакрор ўрнини яна бир бор намоён этмоқда.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот маркази

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan