Жадидлар хотираси
#ҳудудлардан_хабарлар








Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими қошида ташкил этилган «Ёш Темурийлар» ижодий тўгараги аъзолари ҳамда ижодкорлар иштирокида куни кеча Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан «Жадидлар хотираси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Фонднинг вилоят бўлими бошлиғи Зуҳра Бегим олиб борди ва Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг аянчли ҳаёти ва адабий мероси ҳақида тўхталди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Кубарро Баҳромова, шоир Зубайдулла Ибрагимов Беҳбудий асарлари бўйича гапирди. Ижодкорлар жадиднинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида тўхталиб, фикрларини билдиришди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати