Байрам шукуҳи давом этмоқда
#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими ходимлари “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Махманазар Шукуровни Ватанимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлганлиги муносабати билан муборакбод этиш мақсадида тумандаги 37-сон мактабда ташкил этилган тадбирда иштирок этишди.
Ўзига хос тарздаги ушбу тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлими ходимлари, фахрий ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбирни ўқувчи ёшлар устозларни улуғловчи бадиий чиқишлари билан бошлаб беришди ҳамда гуллар тутиб табриклашди.
Сўзга чиққанлар Махманазар Шукуровни фаолиятига тўхталиб, ёш авлодга таълим-тарбия беришдаги ўзига хос йўлига, фаоллиги, фидоийлигига юқори бахо беришиб, юксак унвон билан табрикладилар.
Жумладан, Фонднинг Яккабоғ туман бўлими бошлиғи И.Мейлиев туманнинг бой ва шарафли тарихини ёш авлодга сингдиришда устоз билан хамкорликдаги фаолияти хусусида гапирди. Устозни эришган ютуқлари бардавом бўлиши истагини билдириб гулдаста тақдим этди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди номидан 37-сон мактаб директори Зебо Расуловага мактаб кутубхонаси учун тарихий мавзудаги китоблар жамламсини тухфа қилинди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати