Ҳиндистон юриши кундалиги китобидан
#Амир_Темур_ҳақидаги_илк_китоб
***
“… Субҳи содиқ рўзномаси (яъни тақдир варақларида ёзилганлар)дан равшанки, дунё айланишини ибтидосидан бошлаб, – осмон ўз гирднаварлиғи ила машҳурдир, – ҳеч бир Соҳибқирон жаҳонкушойлик майдонида араб ва ажам мамлакатларининг салтанатпаноҳи, буюк ҳоқони, Яздоннинг (ердаги) сояси, раҳмдил Аллоҳ раҳматларининг зуҳури, Аллоҳ мададига суянувчи. Байт:
Етти иқлим (подшоҳларига) тож бахш этувчи
жаҳон мамлакатларининг сарвари,
Қайсики, жаҳонни забт этиш иши унга келиб тугаган,
дунёю диннинг ҳақиқат қутби Амир Темур Кўрагон маркаби ғуборига ҳам етмоқни орзуқилолмаган. ААллоҳ таоло унинг салтанатию мулкини машриқу мағрибда ёйсин! Ҳукмронликнинг бирон бир соҳасида ҳеч қаднай фикр унинг аҳволи моҳиятига етиб боролмагай, унинг қиличининг чақмоғи чақмоқ қиличи каби жаҳонни забт этгувчидир. Унинг фикрлари офтоби Ичкандарнинг оламни ёритувчи офтоби фикрларига монанддир…”
Ғиёсуддин Али
“Ҳиндистон юриши кундалиги” китобидан
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати