ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРИШДИ










Бироз аввал Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қирғиз Республикаси бўлими бошлиғи Аҳмад полвон Раҳимов ва Фонднинг ҳудудий бўлими фаоллари ташриф буюришди. Уларни Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али кутиб олди.
Суҳбат давомида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қирғиз Республикаси бўлимининг жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан қисқача ҳисоботи билан танишиб чиқилди сўнгра иккинчи ярим йиллик давомида амалга оширилиши зарур ишлар юзасидан, жумладан келгуси йили халқаро миқёсда кенг нишонланадиган – Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллик юблейи муносабати билан ҳудудий бўлим вакилларига тайёргарлик ишлари юзасидан топшириқлар берилиб, турли таклифлар муҳокама қилинди.
Суҳбат сўнгида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси меҳмонларга Фонд томонидан нашр этилган китоблар тўпламларидан совға қилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати