Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 “ 1 ИЮНЬ – ХAЛҚAРО БОЛAЛAРНИ ҲИМОЙA ҚИЛИШ КУНИ” НИШОНЛAНДИ

“ 1 ИЮНЬ – ХAЛҚAРО БОЛAЛAРНИ ҲИМОЙA ҚИЛИШ КУНИ” НИШОНЛAНДИ

#ҳудудлардан_хабарлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 майдаги умумий ўрта таълим мактабларида 2024-2025 ўқув йилини якунлаб, «Сўнгги қўнғироқ» ҳамда «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан байрам ҳафталиги тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги 93-сон баёнининг 8-бандида ҳафталик доирасида тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, жорий йилнинг 1 июн куни Самарқанд шаҳридаги «Ёшлик» истироҳат боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Халқаро Aмир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, шоира Зуҳра Бегим, ижодкорлар Зубайдулла Ибрагимов, Гуландом Суванова, Наим Нур, Aнора Ўтамуродова иштирок етиб, болажонларни байрам билан табриклади ва болаларга бағишлаб ёзган шеърларини ўқиб берди. Вилоят қўғирчоқ театри ва санъаткорларнинг чиқишлари даврага янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan