САМАРҚАНДДА «КИТОБ – МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ» ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
#ҳудудлардан_хабарлар









«1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Жомбой туман ахборот-кутубхона марказида «Соҳибқирон сиймоси» нашриёти ҳамкорлигида «Китоб – маънавият кўзгуси» мавзусида байрам ҳафталиги тадбири ташкил етилди. Унда «Умид учқунлари» ижодий тўгараги аъзолари, ўқувчилар, шоир ва ёзувчилар иштирок этди.
Тадбирни туман «Оқила аёллар» кенгаши раҳбари, ёзувчи Ҳафиза Ўсарова олиб борди.
Унда Халқаро Aмир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчлар уюшмаси аъзоси Зуҳра Бегим, ижодкорлар Aбдуалим Сулаймонов, Гуландом Сувонова иштирок етиб, китоб ва китобхонлик мавзуси бўйича гапирди ҳамда барчани китоб ўқишга чорлаб, болалар кунига бағишлаб ёзилган шеърларини ўқиб берди. Тадбирда фаол иштирок этган ижодкор ёшларга китоблар совға қилинди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати