ФАРҒОНАДА БОЛАЖОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
#ҳудудлардан_хабарлар
Ёзги таътил муносабати билан таътилга чиқаётган болажонларнинг вақтларини мазмунли ўтказишга ҳисса қўшиш мақсадида Халқаро Амир Темур жамоат фондининг барча ҳудудий бўлимларида кўплаб тадбирлар ҳаракати бошлаб юборилди. Жумладан, Фарғона вилоятида ҳам.






“1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Фонднинг Фарғона вилояти бўлими ташаббуси ила Фарғона вилоятидаги 11-сонли мактабгача давлат таълими муассасасида болажонларни байрам билан қутлаш тадбири бўлиб ўтди.
Унда Фонднинг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Раҳматулла Ҳожиматов болажонларга совға-саломлар улашди.
Фарғона вилояти қўғирчоқ театри вакиллари ҳам болажонларни табриклашди.
Мазкур боғча раҳбари Зарнигор Эрматова меҳмонларга иштироки ва табриги учун ўз миннатдорлигини билдирди.
Республикамиз бўйлаб бундай учрашувларни ўтказиш давом этмоқда.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати