Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Ўзбек адибининг яна бир китоби қирғиз тилида нашр қилинди

Ўзбек адибининг яна бир китоби қирғиз тилида нашр қилинди

Хушхабар

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, андижонлик таниқли ҳажвчи адиб Ҳабиб СИДДИҚнинг “Америкалык коңшуларым” (“Амриқолик қўшниларим”) номли китоби Бишкекдаги “Улуу тоолор” нашриётида қирғиз тилида чоп этилди.

Тўпламдан ўрин олган ҳажвия ва ҳангомаларни таржимонлар Айтмирза Абилқосимов, Учқун Абдилазизов, Тўрабой Жўроевлар қирғиз тилига ўгирганлар.

Масъул муҳаррир Қирғиз халқ оқини Марк-абай Ааматов.

Сўзбоши муаллифи филология фанлари доктори Баҳодир Раҳмонов.

Тақризчи Бегижон Аҳмедов.

Китобдаги карикатураларни рассом Ҳусан Содиқов ишлаган.

Мазкур тўплам Ҳабиб СИДДИҚнинг қирғиз тилида чоп этилган иккинчи китобидир. Уч йил аввал унинг “Нымкесе” (“Нимкоса”) номли китоби қардошлар юртида нашрдан чиққан ва қирғиз ўқирманларига манзур бўлгани эътироф этилганди.

Ўзбек адибининг асарлари қардош юртларда ҳам ўз ўқувчиларини топиб бораётганидан мамнунмиз.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan