Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 “ЎЗБЕКИСТОН КИТОБХОНЛАР ЮРТИ”

“ЎЗБЕКИСТОН КИТОБХОНЛАР ЮРТИ”

#ҳудудлардан_хабарлар

2025 йилнинг баҳорий мавсумида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман ахборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон китобхонлар юрти” шиори остида ўтказиладиган V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг 2-кунида Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Яккабоғ тумани бўлими бошлиғи И.Мейлиев иштирокида “Соҳибқирон Амир Темур – моҳир саркарда” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида И.Мейлиев Фонд фаолияти ва Темурийлар тарихи музейи ҳақида сўзлаб берди. Давра суҳбати якунида ўқувчиларга китоблар совға қилинди, шунингдек, музийга саёҳат ташкил етилди ва 45 нафар китобхон ушбу саёҳатга жалб этилди.

Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини оширувчи тадбирлар Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Республикамиз бўйлаб изчил ташкил этилмоқда.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan