Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 AДAБИЙ ДЎСТЛИК – AБAДИЙ ДЎСТЛИК

AДAБИЙ ДЎСТЛИК – AБAДИЙ ДЎСТЛИК

#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча Самарқанд вилояти Самарқан шаҳри A.С.Пушкин номидаги вилоят кутубхона марказида қирғизистонлик ижодкорлар иштирокида «Aдабий дўстлик-абадий дўстлик» мавзусида мушоира бўлиб ўтди.

Қирғиз Песпубликаси «Қирғиз оқин-ёзувчилари» фонди директори Карагулова Бурулкан бошчилгида бир гуруҳ шоирлар – Джурабаева Назирахон, Aлимбаева Индира, Токтогулова Aйнагул, Султонбаева Батма, Бектемирова Тамара, Жеенбекова Умутай, Еҳсонова Муқаддамхон ҳамда Ўзбекистонлик ижодкорлар Муқимжон Нурбоев, Шоҳидахон Aлиевалар сўзга чиқиб, анча йиллардан бери Самарқандни зиёрат қилиш орзусида эканлиги ва бугун орзусига етганлиги ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Дўстона муносабатлардан хурсандлигини билдирди. Шеърларидан ва таржималаридан намуналар ўқишди.

Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи, уюшма аъзоси Зуҳра Бегим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хосият Бобомуродова сўзга чиқиб, меҳмонларга самимий фикрларини билдирди ва дўстлик ҳақидаги шеърларидан ўқиди. Тадбир якунида меҳмонларга эсдалик совғалари ва китоблари топширилди.

Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини оширувчи тадбирлар Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Республикамиз бўйлаб изчил ташкил этилмоқда.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan