Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 ТЕРМИЗ ШАҲРИ АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТЕХНИКУМИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

ТЕРМИЗ ШАҲРИ АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТЕХНИКУМИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

#ҳудудлардан_хабарлар

Термиз шаҳри Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида жорий йилнинг 8 май куни “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Техникумнинг Маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари О.Қулқорайев сўзга чиқиб сана муносабати билан йиғилиш қатнашчиларини табриклади. Шунингдек, анжуманда сўзга чиққан Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Усмон Мадиев ўз нутқида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Ҳамма нарса инсон учун, унинг манфаатлари учун. Aна шу эзгу мақсад истиқлол йилларида ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллади, изчил ислоҳотларнинг, юртимиз мустақиллиги тараққиётининг бош йўналиши сифатида ҳамюртларимиз ҳаётида ўзининг мустаҳкам ифодасини топди. Зотан бугун Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган буюк мустақил давлатга айланди. Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан биридир. Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Aна шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмун билан бойиди…” дея таъкидлади. Сўнгра қизғин савол-жэавоблар билан бойиган ушбу суҳбат жараёни бирча иштирокчиларда байрамона кайфият уйғотди.

Тадбир сўнгида У.Мадиев фаол қатнашган талабаларга Aмир Темурга бағишланган китоблар совға қилди.

Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини оширувчи тадбирлар Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Республикамиз бўйлаб изчил ташкил этилмоқда.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan