Термизда “Амир Темур даврида илм-фан ва маданият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар












Халқаро Амир Темур жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан Термиз шаҳар гарнизони ҳарбий қисмида “Амир Темур даврида илм-фан ва маданият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Фонднинг ҳудудий бўлим бошлиғи Исмон Мадиев, Термиз гарнизони командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Атаджонов Низомиддин Шоназарович ҳамда бир неча юзлаб ҳарбийлар иштирок этишди. Тадбир сўнгида Исмон Мадиев ҳарбийларга китоблар совға қилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати