Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

#ҳудудлардан_хабарлар

Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда «Aмир Темур-буюк саркарда ва адолатли давлат арбоби» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тадбирга Қозоғистон ўзбеклари дўстлиги ҳамжамияти раиси, Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Қозоғистон бўлими бошлиғи Икром Ҳошимжонов ташриф буюриб, бугунги кунда ўзбек ва қозоқ халқи ўртасидаги миллатлараро ҳамдўстлик алоқаларининг тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги ҳақида фахр билан гапирди ҳамда «Соҳибқирон Aмир Темурнинг ҳаёти ва босиб ўтган йўли» мавзусида маъруза қилди.Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи,уюшма аъзоси Зуҳра Бегим,Самарқанд давлат университети тарих факултетиўқитувчилари Шоҳиста Ҳамроқулова,Лочинбек Елимов, Журналистлар уюшмаси аъзоси Зубайдулла Ибрагимов Aмир Темур даври ва адабий мероси ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.Тадбир доирасида меҳмонлар ҳарбий қисмда жойлашган Aмир Темур музейини томоша қилишди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan