Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Андижонда “Амир Темур ҳаёти ва фаолияти – буюк ибрат йўли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Андижонда “Амир Темур ҳаёти ва фаолияти – буюк ибрат йўли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

#ҳудудлардан_хабарлар

 

 

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги олдидан “Амир Темур ҳаёти ва фаолияти – буюк ибрат йўли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда институт талаба ёшлари, ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этдилар

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ, тарих фанлари номзоди, доцент Расулжон Юсупов, институт ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Раҳимжон Йўлдошев ва бошқалар Соҳибқирон Амир Темурнинг йирик марказлашган давлат асосчиси, буюк саркарда, бунёдкор ҳукмдор сифатида амалга оширган ишлари, илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси, адолат тамойилларига қатъий амал қилганлиги тўғрисида, мустақиллик йилларида буюк бобомиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, яратилган бадиий асарлар ҳақида сўзладилар.

Агробиология факультети, Агрономия таълим йўналиши биринчи  босқич талабалари Исмигул Собиржонова, Урайимжон Убайдуллаев ва Оловиддин Рохиловлар мавзу доирасида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари институт Ахборот ресурс маркази ходимлари томонидан тайёрланган китоблар кўргазмаси билан танишдилар.

Халқаро Амир Темур жамот фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan