“Соҳибқирон ташрифи” Фарғонада ҳамон давом этмоқда
#ҳудудлардан_хабарлар









Буюк давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги Фарғонада ҳам кенг нишонланмоқда. Барча турдаги таълим муассасаларида 3 – 13 апрел кунлари “Соҳибқирон ташрифи” ўтказилди.
Ушбу ҳафталик муносабати билан куни кеча Фарғона шаҳридаги “ал-Хоразмий” номли хусусий мактабда Амир Темурнинг 689 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Раҳматилла Ҳожиматов, педагогларнинг маҳоратини ошириш маркази катта ўқитувчиси Моҳира Ҳамдамова, Фарғона давлат университети доценти Нодирбек Ҳошимов, муассаса раҳбари Шерали Хонқулов ҳамда муассаса ўқувчилари иштирок этишди.
Қизиқарли маълумотлар айтилиб, савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлган кеча барча иштирокчиларда, жумладан, ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар мақтов ёрлиқлари ва китоблар билан тақдирландилар. Ушбу тадбир Фарғоа вилояти телевидениеси орқали тасвирга олиниб намойиш этилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати