Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Фарғонада “Амир Темур – буюк давлат асосчиси ва бунёдкори” номли маънавият тадбири ўтказилди

Фарғонада “Амир Темур – буюк давлат асосчиси ва бунёдкори” номли маънавият тадбири ўтказилди

#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча Фарғона Шарқий ҳарбий округ қўмондонлигининг маънавият биносида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллигига бағишланган “Амир Темур – буюк давлат асосчиси ва бунёдкори” кенг қамровли маънавият тадбири ўтказилди.

Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Раҳматилла Ҳожиматов, Фонднинг ҳудудий бўлими фаоллари, тарихчи олимлар, соҳа мутахассислари, Фарғона Шарқий ҳарбий округи раҳбарияти ҳамда мингдан ортиқ офицерлар, аскарлар, курсантлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи Р.Ҳожимато, ФарДУ тарих кафедраси доценти Нодирбек Исроилов, Фарғона Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги маънавий-маърифий ишлар бўйича қўмондон ўринбосари Меҳриддин Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори Хавасхон Шокировалар Амир Темур ва темурийлар даври тарихи ҳақида сўзлаб, Соҳибқиронга бағишланган шеърлар ва драмалардан ўқишди, унинг жасорати ва шиддати ҳақида айтиб ўтишди.

Тадбир давомида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Амир Темур бу – ҳаёт уммони. Унда ҳамма нарса: юртга муҳаббат, дўстга садоқат, душманга аёвсиз нафрат, илм соҳибларига ҳомийлик, давлат шукуҳини мустаҳкамлаш, муҳофаза қилиш, қудратини ошириш, барча-барчаси мужассамдир”, деган сўзлари тадбирда баралла жаранглади.

Шунингдек, кечада Фарғона шаҳридаги театр актёрлари чиқишлари ва темурбеклар мактаби ўқувчилари томонидан кўрсатилган композициялар иштирокчиларда кўтаринки кайфият уйғотди.

Ушбу тадбир Фарғона вилояти телевидениеси орқали “Соҳибқирон ҳафталиги” рукни остида намойиш этилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan