Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Соҳибқирон қолдирган мерос

Соҳибқирон қолдирган мерос

#ҳудудлардан_хабарлар
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасида буюк аждодимиз, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан “Амир Темур – буюк давлат ва сиёсат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Интеллект» истиқболли кадрлар тайёрлаш ўқув маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Термиз давлат университети доценти, тарих фанлари номзоди Жалолиддин Мирзаев сўзга чиқиб, Амир Темурнинг ҳаёти, сиёсий ва ижтимоий фаолияти, бошқарув тизими, давлат тизимини мустаҳкамлаш, мамлакат ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширган ишлари ҳақида тўхталди.
Шундан сўнг халқаро Амир Темур жамоат фондининг Сурхондарё вилоят бўлими бошлиғи Исмон Мадиев ўзбек миллий давлатчилиги тараққиётидаги Темурийлар даврининг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Жаҳон тамаддуни тарихида Темурийлар даври Ренессанси номи билан чуқур из қолдирган, илм-фан, маданият тараққиётига алоҳида эътибор қаратган Соҳибқироннинг буюк давлатчилик тарихи, бой мероси, фалсафий мушоҳадага йўғрилган теран ғоя ва қарашларини чуқур ўрганиш, тадқиқ қилиш ва уларнинг туб маъно-мазмунини ёш авлод онгига сингдириш беқиёс аҳамият касб этади.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan