СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР – БУЮК ДАВЛАТ АРБОБИ, АДОЛАТПАРВАР ҲУКМДОР
#ҳудудлардан_хабарлар










Андижон педогогика техникумида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллигига бағишлаб “Буюк давлат арбоби, адолатпарвар ҳукмдор” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда тарихчи олимлар, ижодкорлар, техникум ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этдилар.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилоят бўлими рахбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ, Андижон давлат педагогика институти «Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, тарих фанлар номзоди Соатмўмин Бўриев, Чўлпон жамоат фонди раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Орифжон Мелиев ва бошқалар соҳибқирон Амир Темур – ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан бири эканлигини таъкидлаб, давлат бошқаруви, адолат тамойиллари, инсон қадрини улуғлаш борасидаги қарашларини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга эканлиги ҳақида сўзладилар.
Тадбир иштирокчиларини тарихимиз, буюк бобомиз ҳаёти ва фаолияти билан кенгроқ таништириш, маънавий озиқ олишларига имкон яратиш мақсадида ташкил этилган китоблар кўргазмаси ва видеофильм намойиши кўпчиликка манзур бўлди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати