Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА AМИР ТЕМУР ТAВAЛЛУДИНИНГ 689 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА AМИР ТЕМУР ТAВAЛЛУДИНИНГ 689 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

#ҳудудлардан_хабарлар

Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ташаббуси билан Нукусда «НЕТ» AЖ Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими мажлислар залида буюк давлат арбоби ва саркарда Aмир Темур таваллуди 689 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбек давлатчилик тарихида ўчмас ном қолдирган улуғ саркарда Aмир Темур хотирасини ёд етиш, ёшлар қалбига тарихий хотира, буюк ўтмишга дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида ташкил етилган тадбирда Ўзбекистонда маънавий-маърифий муҳитни юксалтириш, миллий ўзликни англаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самараси ҳақида сўз юритилди. Aмир Темур ҳаёти ва фаолиятини акс еттирган маърузалар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу куннинг ўзида «НЕТ» AЖ Қорақалпоғистон ҳудудий бўлим ходимлари улуғ аждодимиз хотирасига бағишлаб челлендж ўтказдилар.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan