Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида “Aмир Темур – фaхримиз, ғуруримиз” мавзусида “ЗAКОВAТ” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида “Aмир Темур – фaхримиз, ғуруримиз” мавзусида “ЗAКОВAТ” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

#ҳудудлардан_хабарлар
Куни кеча Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида Соҳибқирон Aмир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан “Aмир Темур – фaхримиз, ғуруримиз” мавзусида “ЗAКОВAТ” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Унда ўнга яқин олий ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари иштирок этишди. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат Божхона қўмитаси Божхона институти, Чирчиқ давлат педагогика Университети, Aлфраганус университети, Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти ҳамда мезбон Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти жамоалари билимлар беллашувида иштирок этишди.
Жамоалар 3 та шарт бўйича беллашишди. Биринчи шартда жамоларга Aмир Темур ва темурийлар даврига оид мантиқий саволлар тақдим этилган бўлса, иккинчи шартда мавзуга доир тезкор савол-жавоблар орқали жамоаларнинг билимлари синовдан ўтказилди. Учинчи шартда жамоларга Aмир Темурнинг ҳарбий юришлардаги саркардалари тўғрисидаги саволлар берилди. Интеллектуал ўйин қизғин бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.
Интеллектуал мусобақани ўтказишдан мақсад, энг аввало, олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, талаба-курсантларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, Соҳибқирон Aмир Темурнинг бой ҳарбий мероси билан яқиндантаништириш, уларнинг Aмир Темур ва темурийлар даври ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳарбий-ватанпарварлик, юксакмаънавий-ахлоқий сифатларини шакллантириш, интеллектуал салоҳиятини, эркин ва мустақил фикрлаш қобилиятларини, мантиқий билимларини ошириш ҳамдаталаба-курсантларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етишдан иборат эди.
Қизғин ва муросасиз ўтган “Зaковaт” интеллектуал ўйинида жамоалар қуйидагича ўринни эгалладилар:
3-ўрин. Давлат Божхона қўмитаси Божхона институти жамоаси.
2-ўрин. Давлат хавфсизлик хизмати Aкадемияси жамоаси.
1-ўрин. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси.
Олий ўрин– Aлфрaгaнус университетининг ўқитувчиларжамоаси.
“Зaковaт” интеллектуал ўйини якунида ғолибликни қўлга киритган ҳамда иштирокчи жамоаларга Чирчиқ олийтанк қўмондонлик муҳандислик билим юрти ва Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Тошкент вилояти муассасасининг диплом, ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалари тақдим қилинди. Якунда барча жамолар билим юрти музейидаги тарихий экспонатлар билан яқиндан танишишди.
 
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan