Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 СОҲИБҚИРОНГA ЭҲТИРОМ

СОҲИБҚИРОНГA ЭҲТИРОМ

#ҳудудлардан_хабарлар

Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлимида Aмир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан «Соҳибқиронга эҳтиром» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Қозоғистон ўзбеклари дўстлик ҳамжамияти раиси, Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Қозоғистон бўлими бошлиғи Икром Ҳошимжонов, Самарқанд давлат университети тарих факултети ўқитувчиси, доцент Шоҳиста Ҳамроқулова иштирок етди ва Соҳибқирон Aмир Темур ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб, икки халқ ўртасида дўстлик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлаш, келажак авлодларни онгида Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш ҳамда келгусида амалга оширилиши керак бўлган режалар ҳақида гапирди.  Тўгарак аъзолари Aмир Темур ҳақида шеърлар айтиб, қўшиқлар ижро етди. Фонднинг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Зуҳра Бегим Aмир Темурнинг адабий мероси ҳақида тўхталди.Тадбир якунида меҳмонларга миннатдорчилик билдирдириб, есдалик совғаларини топширди. Шундан сўнг бундан кейинги маънавий-маърифий тадбирларни мазмунли ўтказиш, дўстлик муносабатларини йўлга қўйиш ва ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича келишиб олинди.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan