СОЙҒЎС МАҲАЛЛАСИДА НАВРЎЗ ВА ҲАМДЎСТЛИК БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ


Куни кеча Ургут тоғлари бағрида жойлашган ва баҳорий гўзалликка ҳамнафас бўлган «Сойғўс» маҳалласида эрта тонгдан Наврўз ва ҳамдўстлик шодёнаси бошланиб кетди.


Байрамга маҳалланинг ёш ва кекса фаоллари, шоир-ёзувчилар, санъаткорлар ва қўшни давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрди.


Шунингдек, Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, шоира Зуҳра Бегим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Худойберди Комилов, Жумагул Сувонова, Раъно Одилова, шоирлар Зубайдулла Ибрагимов, Ғайбиддин Фазлий, Фароғат Фармонова, Сайёра Саидмуродова иштирок этиб, дўстлик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик, баҳор ва тинчликни мадҳ этувчи шеърларидан ўқиди.


Халқлар ўртасида ўтказилган дўстлик тадбири барчага кўтаринки кайфият бағишлади.


Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати