Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 БАҒРИКЕНГ ЎЗБЕКИСТОН БАРЧАМИЗНИКИ

БАҒРИКЕНГ ЎЗБЕКИСТОН БАРЧАМИЗНИКИ

#ҳудудлардан_хабарлар
Андижон вилояти Избоскан туманининг “Лўғимбек” маданият ва истироҳат боғида Бағрикенг Ўзбекистон барчамизники шиори остида ҳамдўстлик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик байрамибўлиб ўтди.
Тадбирда “Янги Бўстон обод”, “Чекёр” маҳаллаларида истиқомат қилаётган ўзбек ва қирғиз ҳамюртлар, нуронийлар, ёшлар, шоир, ёзувчи, журналистлар, санъаткорлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Халқ сайллари, миллий спорт ўйинлари, мушоира, турли кўргазмалар, китобхонлик тадбирлари, рақслар, лапарлар тадбир иштирокчилари қалбларини ҳушнуд қилди.
Тадбирда иштирок этган Халқаро Амир Темур жамоат фонди ҳудудий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, илдизлари бир қардош халқлар тили, маданияти ва санъатини ривожлантиришлари учун яратилган шароитлар, адабий алоқалар ҳақида сўзлади, дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрами билан муборакбод этди ва фаол иштирокчиларга ўзининг ўзбек ва қирғиз қирғиз тилларида чоп этилган “НИМКОСА”, “НЫМКЕСЕ” китобларидан совға қилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan