1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни







#ҳудудлардан_хабарлар
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талаба ёшлари ва профессор-ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбат-мулоқотларда Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Ҳабиб Сиддиқ устоз ва мураббийларни эъзозлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан эканлиги, мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги йилларда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, устоз-шогирд муносабатлари ҳақида сўзлади, иштирокчиларни байрам билан табриклади, янги асарларидан намуналар ўқиб берди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати