КИТОБ – МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ





#ҳудудлардан_хабарлар
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармасида «Китоб-маънавият кўзгуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Зуҳра Бегим китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва китоб ўқишнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталиб, яхши китоблар ўқиш кераклигини тавсия қилди.Ватан, китоб ҳақида ёзилган шеърларидан ўқиб берди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати