Икром Хошимжонов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди













#ҳудудлардан_хабарлар
Куни кеча Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида Дўстлик ҳамжамияти, Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қозоғистон Республикасидаги бўлими Туркистон вилояти ўзбек маданият маркази ҳамкорлигида “Ўзбек халқининг тили, маданияти ва анъаналари” номли катта тантана ўтказилди. Мазкур тантанага Қозоғистон Республикаси парламенти сенаторлари, ватанимиздан эса Ватандошлар жамоат фонди, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов ва бош консул Рашанбек Матжоновлар жами 50 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этишди ва мазкур тантанани мазмунли ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Тадбирда Абубакир Хонхўжаев Соҳибқирон Амир Темур ролида меҳмонларни кутиб олиб, бобомиз ролларини ижро этиб, томошабинлар қалбини жунбишга келтирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг бош маслаҳатчиси Олимжон Нарзуллаев қолаверса, қўмитанинг мутасадди ходими Феруз Бековлар Ватандошлар жамоат фонди раиси Одилжон Сатторовлар ҳам иштирок этишиб, Ўзбекистон Республикаси элчиси Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қозоғистон Республикасидаги бўлими бошлиғи Икромжон Ҳошимжоновга “Дўстлик” орденини тақдим этди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати