Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Куни кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али қаламига мансуб, Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ёшлик йилларига бағишланган янги ёзилган асар “Темурбек” номли қиссаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотни тарих фанлари доктори, профессор, фан арбоби Темур Ширинов олиб борди.
Тақдимотда олий тоифали режиссёр Ҳамид Қаҳрамон, Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, Халқаро амир Темур жамоат фонди ижрочи директори Фаррух Расулов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, таниқли шоир Минҳожиддин Мирзо, Реннессанс таълим университети профессори, сиёсат фанлари доктори Тўлқин Алимардонов, “Шарқ юлдузи” ва “Звезда востока” журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, Миллий кутубхона директори Умида Тешабаева, кенг жамоатчилик ва Фонд фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Ушбу асар ёзилиши ҳақида тўхталиб ўтган халқимизнинг суюкли адиби “Йиғилишларнинг бирида муҳтарам Президентимиз буюк аждодларимиз ҳақида кўплаб асарлар, манбалар бор, лекин уларнинг ёшлиги қандай ўтганлигини очиб берадиган бадиий китоблар нега йўқ деган саволни ўртага ташладилар, бу гаплар эса биз – ижодкорларга қараб айтилган эди аслида. Шундан сўнг мен Соҳибқирон бобомизнинг ёшлик йилларини очиб берадиган янги бир асар ёзишим керак, деган хулосага келдим ва ушбу қиссани ёзишга киришдим…” дея, иштирокчиларга сўзлаб берди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Азимов, “Нуроний” ансамбли иштирокчиси Набирахон Мингбоевалар ижроси ва Фахрий тележурналист Ойгул Пардаева иштирокида гўзал куй-қўшиқларга уланиб кетди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan