Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 БУЮК СОҲИБҚИРОН БОБОМИЗГА ЭҲТИРОМ

БУЮК СОҲИБҚИРОН БОБОМИЗГА ЭҲТИРОМ

#ҳудудлардан_хабарлар

Бугун – 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”да тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Раҳматилло Хожиматов, Шарқий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари Меҳриддин Қўчқоров, Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими вакили Шавкатжон Нишонов, ФарДУ тарих кафедраси катта ўқитувчиси Нодирбек Исроилов, Фахрийлар кенгаши аъзолари, кенг жамоат вакиллари ҳамда курсантлар иштирок этишди.

Қувонарлиси шуки, буюк бобокалонимиз хотирасига эҳтиром кўрсатилиб, бугун Фарғона шаҳридаги “Темурийлар мактаби”да Амир Темур ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Раҳматилло Хожиматов сўзга чиқиб, курсантларга Соҳибқирон бобомизнинг ҳаётидан сўзлаб берди. Ҳамда ёш курсантларга ушбу сиймога муносиб ҳарбий бўлиб етишишларида омадлар тилади.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan