Озарбайжонлик журналист Аида Эйвазли Фондда меҳмон бўлди



















Куни кеча Ожарбайжонлик журналист-тадқиқотчи, Озарбайжон телевидениесининг “Қизил олма” дастури раҳбари, “Ипак йўли” маданий ва халқаро тарих тадқиқотлари жамоат бирлашмаси раиси Аида Эйвазли Кўктурк Халқаро Амир Темур жамоат фондига ташриф буюрди. Меҳмонни Фонд раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али кутиб олди.
Аида Эйвазли Озарбайжондан темуршунос адиб – Муҳаммад Алидан интервью олиш, суҳбат чоғида Амир Темур ва темурийлар даври тарихига оид ўзини қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олиш истагида келганини маълум қилди. Суратга олиш жараёни қизғин суҳбат тарзида бўлиб ўтди. Аида Эйвазли суюкли адибимиздан ўзи учун янги бўлган бир қанча маълумотларни эшитди ва ушбу тасвирдан қардош Озарбайжон халқини ҳам телевидение орқали бохабар қилишини, бундан озар халқи ҳам, журналистнинг ўзи ҳам миннатдор эканлигини айтиб ўтди.
Суҳбат сўнгида адиб Муҳаммад Али меҳмон журналистга ўзининг “Улуғ салтанат” роман-эпопеясини туҳфа этиб, Темурийлар тарихи давлат музейидаги тарихдан сўзловчи бебаҳо, қадимий буюмлар билан таништирди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Ахборот хизмати