Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА “ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДА “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА “ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДА “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

#ҳудудлардан_хабарлар

Бугун – 2 сентябрнинг кўтаринки кайфияти янги ўқув йилига янги режалар билан келган Термиз шаҳар 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида ва уларни қутлашга йиғилган жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ҳамда устозларнинг шодон чеҳрасида яққол намоён бўлди. Мактабда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.

Мактаб директори О.Лапасова очиб берган ушбу тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Усмон Мадиев, Термиз шаҳар прокурори ўринбосари К.А.Хазратқулов, Сурхондарё вилояти ММТ бошқармаси мутахассиси, A.Жўрақулов, 22090-ҳарбий қисм командирининг маънавий-мафкура ишлари бўйича ўринбосари А.А.Хасанов,  “Саҳоват” МФЙ раиси Ж.Махматмуродов, Имом-Термизий жомеъ масжиди диний вакили Ж.Амонов, ота-оналар қўмитаси раиси, фахрий устозлар, ота-оналар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, жумладан, Халқаро Амир Темур жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Усмон Мадиев мазкур тадбирнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, ёшларнинг жамиятда тутган ўрни ва иштирокини янада ошириш, банд бўлмаган ёшларга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериш тизимини амалга ошириш, ёшларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий-ахлоқий манфаатларини яхшилаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиб борилаётганлиги ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида “Учинчи Ренессанс даври мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ташаббус асосида Янги Ўзбекистонда мактаб таълимини янги,замонавий даражага олиб чиқиш ва жамиятимизда Устознинг мартабасини кўтариш борасида кенг қамровли, аниқ манзилли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини, бу вазифаларни амалга оширишда ота-оналарнинг масъулятини ошириш, синф раҳбарлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, маҳалла фаоллари билан доимий равишда иш олиб бориш зарур ва муҳимлиги ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар ва меҳмонлар мактабга илк қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларига ўзларининг эзгу тилакларини билдириб, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти ва эртанги кунга бўлган ишончининг негизида Конституциямизда белгиланган тамойил ва ҳуқуқий меъёрлар ётганлигини айтиб ўтди ва барчани байрам билан яна бир бор муборакбод этишди.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan