Қирғиз Республикаси фаоллари ташриф буюришди



Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Қирғиз Республикаси бўлими фаоллари Акбарали Алиев, Муҳаммаддамин Исмаилов, Дилмурод Ишанов Фонд биносига ташриф буюришди. Меҳмонларни Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али кутиб олди. Фонд фаоллари билан жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида қилинадиган ишлар юзасидан фикрлар алмашиниб, таклифлар берилди ҳамда келгуси йили кенг кўламда нишонланадиган Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллик юблейини тантанали ўтказиш мақсадида кўрилаётган тайёргарликларни кучайтириш ва биринчи даражали зарурий ишларни амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати