«Маҳаллаларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда
#ҳудудлардан_хабарлар





Олий мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи, шоира Зуҳра Бегим «Маҳаллаларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида Иштихон тумани «Қайирма» маҳалласида бўлди. Ушбу маҳаллада кутубхона ташкил этиш бўйича амалий ишлар бошланди. Танловда ғолиб бўлган ташкилотнинг лойиҳа раҳбари, Халқаро Aмир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи Зуҳро Эшонқулова бошчилигида маҳаллага борилиб, вазият ўрганилди. Кутубхона қилиниши керак бўлган хона аниқланди. Қилинадиган ишлар келишиб олинди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати