Сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар




Эълон қилинган давлат гранти танлови якунлари ва эълон қилинаётган давлат ижтимоий буюртмаси ва лойиҳа давомида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Самарқанд вилояти бўлими томонидан йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматов Парламент комиссиясининг қарорига мувофиқ, давлат грантининг 1-танлови ғолиби бўлган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига сертификатларни топширди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати