«Ёш Темурийлар» ижодий тўгарагининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар
Халқаро Aмир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлимида «Ёш Темурийлар» ижодий тўгарагининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.
Машғулотни Фонднинг вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зуҳра Бегим олиб борди.
Тўгарак аъзолари ва ижодкорлар янги ижод намуналаридан ўқиди. Соҳибқирон Aмир Темурнинг маънавият ва маърифат йўлида олиб борган ишлари ҳақида суҳбатлар бўлди. Қизғин суҳбатлар мушоирага уланиб кетди.
Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати





