29-анъанавий Зомин семинари бўлиб ўтди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар









Бир неча йиллардан буён бардавом ўтказиб келинаётган Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари яна ўз бағрига мамлакатимиз қаламкашларини чорлади. Бу галги семинар доимгисидан ҳам ўзгача ва файзли бўлиб ўтди.
7-9 июль кунлари Жиззах вилоятининг хушманзара маскани Зоминда Республика ёш ижодкорларининг навбатдаги 29-анъанавий Зомин семинари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбенкистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журнали бирлашган таҳририяти бош муҳаррир, шоир Сирожиддин Рауф, “Hurriyat” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақул, шунингдек, Уюшманинг Республикамизнинг барча ҳудудларидаги бўлим бошлиқлари ва энг асосийси, бир қанча умидли ёш ижодкорлар иштирок этишди. Семинар давомида кўплаб ёш қааламкашлар кашф қилинди, бир қанча истеъдод соҳибларининг ижод маҳсуллари юзага чиқди. Эътиборли жиҳати шундаки, 3 кун давом этган мазкур семинарда илк бор “Ватандошлар” жамияти ташаббуси билан 6нафар хорижий давлатда яшаб келаётган 11 нафар ёш умидли ўзбек ижодкор болалари иштирок этди. Барча иштирокчилар кўнгилларини хушнуд этиб, янги-янги ижодлар билан ўзбек адабиётига ўз ҳиссасини қўшишга беихтиёр ундаган мазкур семинар давомида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султоннинг “Ялдо кечаси” номли романи тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон Маънавият ва маърифат маркази томонидан янги романнинг қаҳрамонларига муносиб актёрлар топилиб, саҳналаштирилган парчалар тақдимот давомида намойиш этилди.
Семинарда иштирок этган ижодкорларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати