Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Божхона институтида “Темур тузуклари билимдони” танлови бўлиб ўтди

Божхона институтида “Темур тузуклари билимдони” танлови бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Президентимизнинг 2026 йил 5 февральдаги “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик режаси асосида жорий йилнинг 15 апрель куни Божхона институтида “Темур тузуклари билимдони” номли кўрик-танлов бўлиб ўтди. Ушбу танлов бевосита Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган бўлиб, унга Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ҳам жалб қилинди.

Кўрик-танловда юртимиздаги энг нуфузли олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларининг жамоалари ўзаро куч синашдилар. Хусусан, тадбирда:

  • Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети;
  • Давлат хавфсизлик хизмати Академияси;
  • Ички ишлар вазирлиги Академияси;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси;
  • Божхона институти курсантлари баҳслашишдилар.

Учта шартдан иборат бўлган мазкур беллашувда иштирокчилар Амир Темур сиймосини гавдалантириш ҳамда “Темур тузуклари” бўйича билим ва ижодий маҳоратларини намойиш этдилар.

Танловда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Ахборот маркази мутахассиси Моҳирбек Қўчқоров, Темурийлар тарихи девлат музейи етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Абдумажид Мадраимов, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети профессори, тарих фанлари доктори Дилором Бобожонова, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети профессори, тарих фанлари доктори Файзулло Эрназаров ҳамда Ўзбекистон Миллий университети профессори Муҳаббат Ҳамидовалар иштирок этиб, қаинашчиларнинг ҳар бир чиқишни холисона баҳолаб боришди.

Қувонарлиси шуки, Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан иштирок этаётган курсантлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз республикалари фуқароларидан сараланган билимдон курсантлар эди. Бу эса муҳтарам Юртбошимизнинг Марказий Осиё давлатларининг ўзаро муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган бирдамлик сиёсатининг яққол махсулидир.

Қизғин ва муросасиз ўтган мазкур беллашувнинг якуний натижаларига кўра, Божхона институтининг “Ёш божхоначилар” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ички ишлар вазирлиги Академиясининг “Темур издошлари” жамоаси курсантлари иккинчи ўринга лойиқ деб топилди ва ғолибликни Давлат хавфсизлик хизмати Академиясининг “Ифтихор” жамоаси қўлга киритди.

Якунда барча иштирокчилар, ғолиб ва совриндорлар, олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan