Самарқандда «Амир Темур — буюк саркарда, давлат арбоби, ўз замонаси ва келажак учун намуна» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар








Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Самарқанд горнизонидаги ҳарбий қисмда куни кеча «Амир Темур — буюк саркарда, давлат арбоби, ўз замонаси ва келажак учун намуна» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Зуҳра Бегим, шоирлар Зубайдулла Ибрагимов, Мустаҳкам Умарова, Осиё Халқлари университети талабаси Дилдора Маҳамматова ҳамда ҳарбий горнизон курсантлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар, унинг саркардалик ва давлат бошқаруви тажрибалари, шунингдек, замонавий лидерлик ва ватанпарварлик ҳақидаги маърузалар ҳарбийлар ва меҳмонларга тақдим этилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати