Шаҳрисабзда катта тантана бўлиб ўтди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар








Соҳбқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги Шаҳрисабз шаҳрида кўтаринки руҳда нишонланди. Ушбу улуғ тўйда муносиб иштирок этиш мақсадида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими томонидан ҳам махсус бурчак ташкил этилди.
Бурчакда кўргазмага қўйилган тарихий буюмлар ва экспонатлар нафақат юртдошларимизда жумладан, чет эллик меҳмонларимизда ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Соҳибқирон бобомизнинг улуғ номи, шукуҳи барчанинг қалбига мустаҳкам мухрланди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати