Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Фарғона шаҳридаги педагогик маҳорат марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Фарғона шаҳридаги педагогик маҳорат марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

Жорий йилнинг 28 март куни Фарғона шаҳридаги педагогик маҳорат марказида Ҳалқаро Амир Темур жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан “Фарзандларим, авлодларим, миллатнинг дардларига дармон бўлинглар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказ раҳбари Мафтуна Ҳақназаровна “Амир Темур ҳукмронлиги даврида аёлларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг жамият ва давлат равнақига қўшган ҳиссалари” мавзусида иштирокчилар учун янги бўлган бир қанча қизиқарли маълумотларни айтиб ўтди.

Шунингдек, тарих фанлари доктори, профессор Нодирбек Абдулахатов ҳамда  Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи Раҳматилла Ҳожиматов тадбир мавзусидан келиб чиқиб, иштирокчилар учун бир талай қизиқарли маълумотларни айтиб ўтишди. Ушбу учрашувда Педагогика маҳорат маркази тингловчилари жуда ҳам фаоллик билан иштирок этишди. Энг яхши қатнашган 20 нафар тингловчилар турли хил совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи Р.Ҳожиматов ташаббуси билан ушбу Марказнинг тарих йўналиши бўйича тингловчилар сафидан 30 нафари  ушбу сана бўйича белгиланган тадбирларни амалга оширишда ва жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиш учун кўнгиллилар сафига киритилди. Апрель ойи мобайнида вилоятнинг шаҳар ва туманларида фаолият олиб боришлари келишиб олинди. Ушбу тадбир тафсилотлари вилоят телеканали орқали ёритилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan