Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 “Амир Темур изидан” халқаро илмий сафари ҳаракатлари бошлаб юборилди

“Амир Темур изидан” халқаро илмий сафари ҳаракатлари бошлаб юборилди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорнинг VI бўлим 31-бандида назарда тутилган “Амир Темур изидан” халқаро илмий сафарини уюштириш”га мувофиқ ишлар бошлаб юборилди.

Бугун Темурийлар тарихи давлат музейи кичик мажлислар залида ушбу сафарнинг ташкил этилиши, ишчи гуруҳ шакллантириш ва амалга ошириладиган дастлабки ишлар юзасидан илмий анжуман бўлиб ўтди.

Йиғилишни Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али олиб борди.

Йиғилишда академик Дилором Юсупова, тарих фанлари доктори, профессор Омонулла Бўриев, тарих фанлари доктори, профессор Абдумажид Мадраимов, Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори Қудратилла Омонов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги. Шарқшунослик институти катта илмий ходими Санжар Ғуломов, Темурийлар тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари номзоди, доцент Хуршид Файзиев, Фонд ижрочи директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фаррух Расулов, адиб Тўлқин Ҳайит, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” аксиядорлик жамиятининг Комплаенс хизмати бошлиғи ўринбосари Отабек Алимов ҳамда Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича бошқарув раиси ўринбосари Камола Умаралиевалар иштирок этишиб, ўз таклиф ва муносабатларини билдириб ўтишди.

Анжуман мақсади Соҳибқирон Амир Теумр қаламига мансуб “Темур тузуклари” асарининг туб негизига етиб бориш, асл манбани топиб келтириш ва ўрганиш масаласида халқаро экспедиция ташкил этишни кўзлаган бўлиб, дастлабки ишни нимадан бошлаш керак деган мулоҳаза ўртага ташланди.

Ушбу эеспедиция бугунги кун учун долзарб бўлиб, илм-фанимизга катта янгиликлар олиб келиши, шу муносабат билан жиддий ёндашиш даркорлиги айтиб ўтилди.

Анжуманда сўзга чиққан Олмалиқ кон-металлургия комбинати” аксиядорлик жамиятининг Комплаенс хизмати бошлиғи ўринбосари Отабек Алимов иштирок этиб, экспедиция ташкил этиш борасидаги ҳомийлик ва ҳамкорлик ишлари масаласида Комбинат ҳар доим ёрдамга тайёр эканлиги таъкидлаб ўтди.

Анжуман сўнгида соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Шунингдек, ишчи гуруҳнинг олиб борадиган фаолияти ва қилаётган ишлари юзасидан ҳисобот мажлислари ташкил этилиб турилиши айтиб ўтилди.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan