Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 АМИР ТEМУР – БУЮК СИЙМО

АМИР ТEМУР – БУЮК СИЙМО

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар

Маълумки, жорий йилнинг 5 февралида Давлатимиз раҳбарининг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Қашқадарё вилоят сафарбарлик чақирув батальонида “Амир Темур – буюк сиймо” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда МВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлими раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қашқадарё вилоят бўлими бошлиғи Ғулом Абдиев, МВ ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вилоят ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси Ўктам Шаймардонов, вилоят фахрийлар кенгаши раиси Ғайрат Умурқулов ва ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар, буюк саркарда ва давлат арбоби, Темурийлар давлатининг асосчиси, Ўзбекистон давлатчилик тарихида ўзининг беқиёс ўрнига эга бўлган, илм-маърифат ҳомийсининг ҳаёт йўли барчамизга ибрат эканлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнгида аскарларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган “Мард аскарга совға” номли китоблар туҳфа қилинди.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan