Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

21 январь – Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими бош мутахассиси, шоира Зуҳра Бегим (Зуҳро Эшонқулова) таваллуд топган кун.

Зуҳра Бегим 2016 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

2024 йилдан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Зуҳра Бегим тиришқоқлик ҳамда қунт билан илмий ва бадиий ижодни бирга олиб боради. У ўқув-услубий қўлланмалар ёзади. Хусусан,Ўрта-махсус касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун “Она тили”, “Адабиёт” ўқув қўлланмалари, тиббиёт коллежи ўқувчилари учун “Баёнлар тўплами”, “Диктантлар тўплами” каби услубий қўлланмаларни яратди.

2013 йил вилоят Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўтказилган “Ижодкор – педагог” кўрик-танловининг “Наср ва назм” номинацияси бўйича ғолиби бўлган.

Зуҳра Бегим – серқирра ижодкор. У наср, назм ва публицистикада қалам тебратади. Ижод оламида ўз йўлини топиб, ўз мухлисларига эга бўлди. Шунингдек, болажонлар учун ҳам сермаҳсул ижод қилиб келмоқда.

Шоиранинг шу кунгача бир қанча, жумладан, “Оқибат” номли насрий, “Умид баҳори”, “Севгимга битилган номалар”, “Кўклам нафаси”, “Кўнгил фасли”, “Юрагимга айланар Ватан”, “Бир қучоқ оташ”, “Ишқ достони”, “Самарқанддан эсган саболар”, “Улуғбекнинг нурли нигоҳи”, болалар учун “Болаларга бахшида олам”, “Юртимиз ниҳоллари”, “Нима яхши дунёда?”, “Она юрт фарзандлари”, “Бахтиёр болалик” каби шеърий китоблари ҳамда болажонларга мўлжалланган “Ибратли эртаклар” номли эртаклар тўплами нашр этилган. Америкада чоп этилган “1001 Узбек поэтс” (1001 Ўзбек шоирлари), Ҳиндистонда чоп этилган “Голден бридге” (“Олтин қўприк”) тўпламларига бир қатор шеърлари киритилган.

Шеърлари турк, тожик, инглиз ва ҳинд тилларига таржима қилинган.

Зуҳра Бегим вилоятда ўтказилаётган турли тадбирлар, анжуманларни ташкил этишда ва ўтказишда фаол иштирок этиб келмоқда.

2016, 2021, 2024 йилларда вилоятда ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови, 2019 йилда “Йилнинг энг яхши асари” кўрик-танловларлари ғолибаси бўлиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.

2021 йилда 18 октябрь – Самарқанд куни муносабати билан “Самарқандни куйлайман” вилоят кўрик-танловида “Фаол ижодкор” номинацияси бўйича ғолиби бўлган.

2024 йилда Республикада ўтказилган “Соҳибқиронга эҳтиром” Халқаро кўрик-танловида “Амир Темур ҳақида энг яхши достон” номинацияси ғолиби бўлган.

Зуҳра Бегим маънавият ва маърифатни тарғиб қилишдаги хизматлари учун 2020 йилда “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони, 2020 йилда “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди” эсдалик нишони ва 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.

Зуҳра Бегим ташаббуси билан Фонднинг Самарқанд вилояти бўлимида “Ёш темурийлар” тўгараги ташкил қилиниб, ўз машғулотларини фаол тарзда олиб боромқда. Шунингдек, жонкуяр шоира вилоятнинг Нуробод ҳамда Иштихон туманларида китобсевар ёш авлод учун кутубхоналар ташкил қилди.

Фонд жамоаси ўзининг серқирра ижодкор ва фидойи ҳодимаси Зуҳра Бегимга муборак таваллуд куни муносабати билан мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, ижодий парвозлар тилаб қолади.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Бошқаруви

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan