Яккабоғда “Синчковлик – ҳарбийга хос хислат” мавзусида амалий тадбир бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар









14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан куни кеча Халкаро Амир Темур жамоат фондининг Яккабоғ туман бўлими ва тоғ этагидаги Сувлисой қишлоғида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Тошқўрғон тоғ тайёргарлик базаси штаби ҳамкорлигида тоғли ҳудудларда қолдирилган баъзи изларни, белгиларни излаб топиш бўйича “Синчковлик” амалий тадбири ўтказилди.
Тадбирда Фонднинг Яккабоғ туман бўлими ва тоғ тайёргарлик базаси вакиллари иштирок этишди. Тадбир Штаб яқинидаги тоғу тошли ҳудудни кўздан кечириш билан бошланди. Диққатга лойиқ томони, тинч ва осуда юртимизда узоқ-яқин аждодларимиздан қолган, тошга ишланган белгилар топилдики, эхтимол бу белгилар фан учун нимадир бериши мумкин.
Тадбир сўнгида Амир Темур тарихига оид китоблар, жумладан тоғли ҳудудларда хизмат вазифасини бажараётган ҳарбийларни тайёргарлик руҳиятини янада мустахкамлаш, Бобур – “Йулбарс”га хос хислатларни сингдириш мақсадида “Бобурнома” китоби тухфа қилинди.
Шундан сўнг ҳарбийлар тоғни тепасидаги Тошқўрғон базасига пиёда йўлга чиқишди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати