“Ёш темурийлар” тўгарагининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар









Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими қошидаги “Ёш темурийлар” тўгарагининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирни Фонднинг вилоят бўлими бошлиғи Зуҳра Бегим олиб борди. Тадбирда ижодкорлар ва тўгарак аъзолари иштирок этишди.
Тўгарак доирасида Нуробод туманида яшовчи ижодкорларнинг туман ҳокимлиги ҳомийлигида нашр этилган “Илҳом нурлари” тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳамида Каримова, шоирлар Зубайдулла Ибрагимов, Эътибор Маҳмудова, Наим Нур, Гуландом Сувонова, Марзия Ғаффорова ва бошқалар сўзга чиқиб, “Самарқанд садолари” китобининг мазмун-моҳияти ҳақида гапирдилар.
Китоб “Соҳибқирон сиймоси” нашриёти томонидан нашр этилганлиги, бу Нуробод туманидаги истеъдодли ёшларнинг Ватан, истиқлол, ота-она, табиат, келажак орзулари, юртига бўлган меҳри тасвирланган мўъжаз тўплам эканлиги таъкидланди.
Ижодкор санъаткорлар томонидан қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати