Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 ҚАРДОШЛАР ЮРТИДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ВА КИТОБ ТАҚДИМОТИ

ҚАРДОШЛАР ЮРТИДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ВА КИТОБ ТАҚДИМОТИ

#ҳудудлардан_хабарлар

#Адабий_дўстлик_абадий_дўстлик

Бишкек шаҳрида А. Османов номидаги Қирғизистон Миллий кутубхонасида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилоят бўлими бошлиғи, таниқли ўзбек адиби, олим, публицист, драматург ва таржимон,  “Шуҳрат” медали, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони соҳиби Ҳабиб Сиддиқ билан ижодий учрашув ва адибнинг қирғиз тилида чоп этилган “Америкалык коңшуларым” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмалари, Қирғизистон Миллий кутубхонаси, Бишкекдаги “Улуу тоолор” нашриёти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда қирғизистонлик ва ўзбекистонлик шоир-ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, журналистлар, адабиёт ихлосмандлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбек ёзувчисининг қирғизистонлик ва ўзбекистонлик мутаржимлар Айтмирза Абилқосимов, Учқун Абдилазизов, Тўрабой Жўраев томонидан маҳорат билан қирғиз тилига ўгирилган ҳажвия ва ҳангомалар жамланган мазкур китоби шу йил ўрталарида “Улуу тоолор” нашриётида чоп этилганди.

“Америкалык коңшуларым” адибнинг қирғиз тилидаги иккинчи китоби. Уч йил аввал Қирғизистонда унинг “Нымкесе” (“Нимкоса”) номли китоби нашрдан чиққан ва қирғиз китобхонларига манзур бўлгани эътироф этилган эди.

Тадбирда сўз олган Қирғизистон халқ шоирлари Акбар Рисқулов, Маркабай Ааматов, Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоблари Тўрабой Жўроев, Бегижон Аҳмедов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳаммадсиддиқ Раҳматов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Шукрилло Ҳайитохунов ва бошқалар сўнгги йилларда икки қардош халқ орасида ҳамдўстлик алоқаларининг кенгайиб ва мустаҳкамланиб бораётгани, ижодкорлар ўртасида ҳамкорлик ривожланаётгани ҳақида сўзладилар, ўзбек адибининг қирғиз тилидаги янги китоби мундарижаси, мазмун-моҳияти, таржимонлар маҳорати, қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашдаги аҳамияти тўғрисида фикр билдирдила, қирғизистонлик ўқирманлар учун муносиб туҳфа бўлганини эътироф этдилар.

Ўзбек адиби Ҳабиб Сиддиққа Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзолиги гувоҳномасини топширилди.

Тадбир якунида сўз олган ёзувчи Ҳабиб Сиддиқ тадбирни ташкил этган  Қирғизистон ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаларига, Миллий кутубхона раҳбариятига, таржимонларга, китоб нашрига ва тадбирни ўтказишга ҳисса қўшган ижодкор дўстларга чин дилдан самимий миннатдорчилик билдирди, ўзининг ўзбек, қирғиз, рус, қорақалпоқ тилларида чоп этилган китобларидан Қирғизистон Миллий  кутубхонасида фондига совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan