Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Фарғона давлат университетида “Буюк Темурийларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва Учинчи Ренессанс” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Фарғона давлат университетида “Буюк Темурийларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва Учинчи Ренессанс” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

#ҳудудлардан_хабарлар

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги олдидан Фарғона вилояти ҳокимлиги, Халқаро Амир Темур жамоат фонди, Фарғона давлат университети ҳамда Фонднинг Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида бугун Фарғона давлат университетида “Буюк Темурийларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва Учинчи Ренессанс” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Пойтахтдан ташриф буюрган бир гуруҳ олимлар, жумладан Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, сиёсат фанлари доктори, профессор Нарзулла Жўраев, Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, филология фанлари доктори Сувон Мели, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Полвонов, Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Раҳматилла Ҳожиматов, Фарғона давлат университети раҳбарияти ва ўқитувчилари ҳамда икки юз нафарга яқин талаба ёшлар иштирок этишди.

Анжуманни вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов очиб бериб, барчани яқинлашиб келаётган Янги йил баайрами билан чин дилдан қутлади. Ҳамда талабаларга байрам таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида мустақил мутолаа учун бир неча бадиий ва тарихий китобларни тавсия қилди. Шунингдек, Ш.Полвонов ўз сўзида Ватанимизнинг эртанги куни, таянчи бўлмиш ёшларимизда ватанпарварлик ҳиссини янада кучайтириш, буюк аждодларга муносиб авлод бўлиб етишишлари, билимли ва салоҳиятли, ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлашда мазкур Университетнинг ўрни, аҳамияти ҳақида сўзлаб, билагида куч, қонида шижоат қайнаб турган навқирон йигитлар, Тўмарис мисол қизларнинг кўзида ватанга меҳр-муҳаббат, эртанги кунга умид учқунлари порлаб тургани, мана шундай забардаст ёшлар масалалари билан ишлаш бетакрор завқ ва ўзгача мароқ беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Конференцияда халқимизнинг суюкли адиби, Фонд раиси Муҳаммад Али “Темур тузуклари” ва унинг тарихдаги аҳамияти” мавзусида нутқ сўзлаб, ўқувчи ёшлар учун янги бўлган бир қанча қизиқарли маълумотларни айтиб ўтди. Шунингдек, анжуманда сўзга чиққан олимлар ва соҳа мутахассислари Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийларнинг жаҳон цивилизациясигва қўшган ҳиссаси, саркарда бобомизнинг илм-фан, маданиятга бўлган эътибори ва она Ватанга муҳаббат, унинг ҳимояси йўлида бутун авлодларига ўрнак бўлганлиги ҳақида сўзлаб бердилар.

Анжуман сўнгида Фонд раиси Муҳаммад Али ФарДУ кутубхонасига Фонд томонидан нашр этилган китоблар тўплами ҳамда Амир Темур бюстини совға қилди.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги олдидан ташкил этилган илмий анжуманлар Республикамиз бўйлаб ҳамон давом этмоқда.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan