Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

ФВВ академияси курсантлари билан “Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси мажлислар залида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан Академия курсантларининг “Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” мавзусида ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Кечани Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи Музаффар Мамасиддиқов очиб берди.

Тадбирда Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, юздан ортиқ курсантлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад – ватанпарварлик руҳини юксалтириш, ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат.

Ижодий учрашув давомида адиб ўз асарларида Ватанга муҳаббат, миллий армиянинг жамият ҳаётидаги ўрни, тинчликни асраш ғоялари кенг ёритилганини таъкидладилар ҳамда ўзларининг ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги шеър ва ҳикояларидан иштирокчиларни баҳраманд этди.

Шунингдек, халқимизнинг суюкли адиби ўзининг “Гумбаздаги нур” достони, “Сарбадорлар”, “Боқий дунё”, “Мангу қуёш”, “Келопатра” романлари ҳамда “Улуғ салтанат” роман-эпопеясининг ёзилиш тарихи, ушбу асарлар битгунича қанча манбалар билан танишиб чиққани ҳамда улардан олган маълумотларини курсантлар билан бўлишди.

Тадбир доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда адабиётнинг ўрни, ижодкор масъулияти ва миллий қадриятларни асраш масалалари муҳокама марказида бўлиб, мулоқот жараёнида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan