Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Чирчиқ шаҳрида “Аждодлар меъроси қалбимизда барҳаёт” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Чирчиқ шаҳрида “Аждодлар меъроси қалбимизда барҳаёт” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

#ҳудудлардан_хабарлар

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Халқаро Амир Темур жамоат фонди, Фонднинг Тошкент вилояти бўлими ҳамда Чирчиқ шаҳридаги Волейбол спорт турига ихтисослаштирилган 7-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида мазкур мактабнинг фаоллар залида “Аждодлар меъроси қалбимизда барҳаёт” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди ижрочи директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Бобур номидаги халқаро мукофот соҳиби, Фаррух Расулов, Фонд Ахборот маркази мутахассиси Моҳирбек Қўчқоров, Темурийлар тарихи давлат музейи илмий ходими, тарих фанлари доктори Комилжон Султонов, Фонднинг Тошкент вилояти бўлими бошлиғи Муҳаббат Шоюсупова, Нуронийлар жамғармасининг ҳудудий фаоллари, мактаб директори Мавжуда Аширова, мактаб ўқитувчилари ҳамда 300дан ортиқ ўқувчилари иштирок этишди.

Дастлаб мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, рақслар, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али қаламига мансуб “Гумбаздаги нур” достонидан парча ҳамда Соҳибқирон бобомиз ҳаётидан сўзловчи турли шеърлар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек, Фонд ижрочи директори Фаррух Расулов ўз маърузасида Амир Темур ва темурий шаҳзодалар ҳақида ўқувчилар учун янги бўлган бир қанча қизиқарли маълумотларни айтиб ўтди. Қолаверса, тадбирда сўзга чиққан тарих фанлари доктори Комилжон Султонов миллий ўзликни англашда Амир Темур омилининг не чоғлиқ аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Фонд Ахборот маркази мутахассиси Моҳирбек Қўчқоров йиғилганларга матбуотда эълон қилинган ва эълон қилинаётган Амир Темур ва темурийлар даври тарихига доир мақолаларнинг аҳамияти ҳамда Фонд томонидан нашр этилган Амир Темур ва темурийлар даври тарихига доир китоблар ҳақида айтиб ўтди.

Айтиб ўтиш жоизки, мактаб ўқувчилари томонидан чизилган расмлар ва тайёрланган турли митти иншоотлар кўргазмаси уларининг нечоғлиқ истеъдодли эканлигини яққол намоён этиб турибди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ва мактаб кутубхонасига Халқаро Амир Темур жамоат фонди томонидан нашр этилган Амир Темур ва темурийлар даври тарихига доир китоблар тўпламлари ҳамда Соҳибқирон бобомизнинг бюсти совға қилинди.

Ушбу маънавий-маърифий тадбир биарча иштирокчиларда кўтаринки кайфият уйғотиб, шонли ўтмишимиз ҳамда улуғ аждодларимиз тарихига бўлган қизиқишларини яна бир карра оширди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan